Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кеча тунда ЎзТВ каналлари нега кўрсатмади? «Ўзкомназорат» сабабини маълум қилди

Кеча тунда ЎзТВ каналлари нега кўрсатмади? «Ўзкомназорат» сабабини маълум қилди

Ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар тарқатувчи нашрларда 2020 йил 4 феврал куни Ўзбекистон МТРК ишида катта узилиш кузатилгани ва барча давлат телеканалларининг эфирга берилиши тўхтаб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси мазкур хабарларга муносабат билдириб, «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг хатига асосан 4 феврал куни марказ ускуналарида соат 01:00 дан 06:00 га қадар режадаги профилактика ишлари олиб борилгани ва ушбу вақт оралиғида давлат ва нодавлат телеканаллари сигналларининг рақамли узатилиши вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, «Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ушбу хабарни жорий йилнинг 3 феврал куни ўз расмий сайти, фейсбукдаги расмий саҳифаси ҳамда телеграм мессенжеридаги каналида жойлаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг