Интернет тезлиги 5 баробарга оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партияси съездида қилган чиқиши давомида келгуси беш йилда рақамли иқтисодиёт асосий «драйвер» соҳага айлантирилишини маълум қилди.
«Келгуси беш йилда рақамли иқтисодиётни асосий «драйвер» соҳага айлантирамиз. Унинг ҳажми камида 2,5 баробарга оширилиб, 4 миллиард долларга етказилади.
Ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассаса мақбул нархда юқори тезликдаги интернетга уланади, магистраль автомобиль йўллари 100 фоиз мобиль алоқа ва интернет билан қамраб олинади.
Шунингдек, халқаро магистрал интернет тезлиги – 5 баробарга, туманлараро тармоқлар тезлиги – 8 баробарга оширилади.
Келгуси йил якунига қадар, «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида, барча давлат органларида иш юритиш, аҳоли билан ҳужжат алмашиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter