«Instagram» фойдаланувчилари сони миллиардга етди
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони миллиард кишига етгани компания 20 июнь куни тақдим этган баёнотда маълум қилинган.
«Instagram» энди бир миллардлик глобал ҳамжамият! 2010 йилда ишга тушганимиздан бери биз ҳамжамиятимиз тинмай ўсиши ва гуллаб-яшнашини ҳайрат билан кузатиб келяпмиз. Бу «Instagram»даги барчамиз учун муҳим ютуқ, барчангизга раҳмат!», — дейилади баёнотда.
Кеча, 20 июнь куни «Instagram» видеотасвирлар учун мўлжалланган «IGTV» иловасини тақдим этгани ҳақида биз хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter