Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маскнинг «Twitter»даги пости қимматга тушди

Илон Маскнинг «Twitter»даги пости қимматга тушди

Америкалик тадбиркор Илон Маск «Twitter» фойдаланувчиларидан ёрдам сўради: «бойларга солинадиган солиқ»ни тўлаш учун «Tesla»нинг 10 фоиз акцияларини сотсамми-йўқми?

АҚШда ҳозирда ушбу қонун («бойларга солинадиган солиқ») лойиҳаси кўриб чиқиляпти. Уни қабул қилишса, 10 нафар энг бой америкаликка давлат ғазнасига 5 миллиардан 10 миллиард долларгача солиқ тўлашга мажбурияти юклатилади.

«Охирги пайтларда амалга оширилмаган фойда солиқ тўлашдан бўйин товлаш воситасига айлангани ҳақида кўп гапириляпти, шу боис мен «Tesla»даги 10 фоиз ўз акциямни сотишни таклиф қиламан. Сиз буни қўллаб-қувватлайсизми? Нима бўлганда ҳам ушбу сўров натижаларига қулоқ тутаман», — деб ёзди Маск «Twitter»да.

Маскнинг ушбу сўровидан сўнг «Tesla» токенлари (криптовалюта) қиймати 6,8 фоизга пасайган. FTX криптовалюталар биржасида компания токенлари 7 ноябрь санасида $1139 дан сотилган, бу 5 ноябрдагидан 6,8 фоизга паст. Агентлик бугун, 8 ноябрь куни савдо майдонлари очилганидан сўнг «Tesla» қимматбаҳо қоғозлари нархида пасайиш кузатилиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан соқит қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Tesla» акциялари қимматлашуви ортидан Илон Маск ақл бовар қилмас даражада бойиб кетганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг