Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги илк стипендия нукуслик талаба қизга насиб этди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятинини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлган, жамоат ишларида фаол, ташаббускор ва интилувчан, республика ҳамда халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва совриндорлари, АКТга оид илмий тадқиқот, йирик дастурлар ва изланишларда иштирок этаётган ҳамда илмий мақолалар ёзган, дастурий ва техник ишланмалар яратган ТАТУ ҳамда унинг ҳудудий филиаллари талабаларини рағбатлантириш мақсадида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия таъсис этилган эди.
Яқинда ушбу стипендия илк эгасига топширилди. ТАТУ Нукус филиалининг компютер инжиниринги факултети телекоммуникация технологиялари йўналиши 3-босқич талабаси Улбосин Сапарова 2017–2018 ўқув йилида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендияга сазовор бўлди.
АКТ йўналишига одатда йигитларнинг қизиқиши юқори бўлади ва табиийки, бу йўналишдаги олий таълим масканларида уларнинг улуши баландроқ. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги илк стипендияга Улбосин Сапарованинг лойиқ топилиши юртимизда қизларнинг ҳам технологияларга қизиқиши суст эмаслиги, ушбу йўналишда муносиб кадрлар етишиб чиқаётганини кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter