Тошкентдаги Инҳа университетида «IBM Technology Academy» форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги Инҳа университетида «IBM Technology Academy» форуми бўлиб ўтди. Унда хорижий ва маҳаллий АТ-компанияларининг ўнлаб вакиллари иштирок этди, деб хабар беради «ЎзА».
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IBM ҳамда RRC компаниялари томонидан ташкил этилди.
Икки кун мобайнида форум иштирокчилари, жумладан, етакчи хорижий компания ходимларига ахборот технологиялари саноатининг турли йўналиш ва тенденциялари, сўнгги русумдаги компьютер, тармоқ ускуналари ва жамланмасининг имкониятларига бағишланган йигирмадан ортиқ тақдимот ва маърузалар намойиш қилинди.
Форум доирасида мамлакат мутахассислари энг сўнгги нусхадаги сервер ва компьютер жамланмаларининг ўзига хос хусусиятлари, «Power9» янги архитектурасидаги процессорларнинг хусусиятлари, уларнинг афзалликлари ҳамда аввалги нусхаларидан фарқли жиҳатлари билан танишиш имконига эга бўлди. Шунингдек, «булутли» технология ҳамда телекоммуникация тармоқларини бошқариш соҳасидаги сўнгги техник ишланмалар намойиш этилди.
Лаборатория шароитида ўтказилган амалий машғулотларда форум иштирокчиларига мустақил равишда энг янги тармоқ ускуналаридан фойдаланган ҳолда ишга лаёқатли корпоратив тармоқни яратиш таклиф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter