Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Ҳудуд» ахборот тизими жорий этилади

Ўзбекистонда «Ҳудуд» ахборот тизими жорий этилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан «Ҳудуд» ахборот тизимини тадбиқ этилмоқда. Ушбу тизим ҳудудларга бириктирилган сектор раҳбарлари иш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Бугун, 22 январдан бошлаб мазкур ахборот тизимини жойларда жорий этиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларда ҳудудларга бириктирилган сектор раҳбарлари учун ўқув семинарлари бошланди.

Семинарларда ҳудудларга бириктирилган сектор (ҳокимият, прокуратура, ИИБ, солиқ)  раҳбарлари ва тизимга маълумотларни киритиб боришга масъул ходимлар иштирок этишмоқда. Унда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ҳамда «UZINFOCOM» марказлари масъул ходимлари тизимдан фойдаланиш ҳамда маълумотларни киритиш тартиблари бўйича тушунчалар беришяпти.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бириктирилган секторлар раҳбарларига юклатилган вазифалар бажарилишини енгиллаштириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир сектор раҳбарлари планшет қурилмалари билан таъминланган.

Мазкур планшет қурилмалари ҳамда «Ҳудуд» ахборот тизими ёрдамида жойлардаги турли объектлар паспортлари (мактаблар, бозорлар, тиббиёт муассасалари, коммунал хўжалиги, уларнинг ҳолати ва ҳоказолар), ҳодисалар (ҳуқуқбузарликлар, мурожаатлар сони ва бошқалар) тўғрисидаги ҳамда аҳолининг долзарб муаммоларини ечиш юзасидан маълумотларни киритиб бориш имкони яратилган.

Семинар жорий йилнинг 1 февралига қадар бутун республика бўйлаб барча вилоятларда ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг