Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Huawei»нинг янги технологияси смартфонларни 5 дақиқада қувватлайди

«Huawei»нинг янги технологияси смартфонларни 5 дақиқада қувватлайди

Бу технология 3000 мАч сиғимли батареяни атиги 5 дақиқа ичида 48 фоизга қувватлайди.

Фото: «3dnews.ru»

«Huawei» компанияси барча смартфонлар аккумуляторларини қувватлашнинг янги технологиясини ишлаб чиқди. У орқали 3000 мАч сиғимли батареяни атиги 5 дақиқа ичида 48 фоизга қувватлашга эришилган, деб хабар беради «akket.com».

Компания вакилларининг сўзларига кўра, қувватлашнинг бундай ўта тезкор усули аккумуляторга салбий таъсир кўрсатмайди. Аксинча, бу технология батареяларнинг муддатидан олдин эскириб қолишини олдини олади. Ҳозирча, технологиянинг бир камчилиги бор: аккумуляторни қувватлаш учун уни смартфондан ажратиб олиш ва қувват олганидан кейин яна қурилмага ўрнатиш керак бўлади. Мутахассислар ҳозирда ушбу камчиликни бартараф этиш устида ишлашяпти.

«Huawei» тезкор қувватлашнинг янги технологиясини жорий йилнинг 26 февралидан 1 мартигача Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмасида тақдим этиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг