«Huawei» тадқиқотларни қўллаш бўйича рекорд ўрнатди
Хитойнинг «Huawei» компанияси охирги беш йилда тадқиқотлар ва ишланмалар учун маблағ ажратишни салкам икки бараварга оширди — 2021 йилгиси 22,1 млрд долларга етди. АҚШ ташқарисида ҳеч қайси компания бунчалик кўп пул сарфламаган.
«Bloomberg» ёзишича, 2021 йилда тадқиқотлар ва ишланмалар учун харажатлар Хитой IT-гиганти даромадларининг 22,4 фоизини ташкил этди. Масалан, худди шу мақсадларга Американинг «Amazon» ёки «Alphabet» («Google»нинг эгаси) компаниялари даромадининг 10 фоизини ишлатади.
IT-гигантлар орасида «Huawei»га яқинроғи — «Meta», Марк Цукерберг корпорацияси даромадининг 20,9 фоизини тадқиқот ва ишланмаларга ажратмоқда.
Нашр ёзишича, «Huawei» ўз тадқиқотларига катта урғу бераётганига биринчи сабаб АҚШ санкциялари оқибатида технологиялар ва бутловчи қисмлар тақчиллигига дуч келганидир.
Вашингтон жорий этган савдо санкциялари қайсидир томондан Хитой фойдасига ишламоқда: ҳозир ўзи ишлаб чиқишга мажбур бўлаётган технологиялар келгусида АҚШга рақобат туғдириши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter