Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei Ўзбекистон талабалари учун мўлжалланган «Келажак ниҳоллари» таълим дастурини бошлади

Huawei Ўзбекистон талабалари учун мўлжалланган «Келажак ниҳоллари» таълим дастурини бошлади

Huawei компанияси «Seeds for the Future» таълим лойиҳасининг очилиш маросимини ўтказди ва унда Ўзбекистондаги таълим муассасалари ва АКТ соҳасидаги етакчи ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Huawei компанияси олти йилдан буён ҳар йили Ўзбекистонда «Seeds for the Future» (Келажак ниҳоллари) лойиҳасини амалга ошириб келмоқда, унинг доирасида ТАТУнинг 50 нафар талабаси ўтган йиллар давомида компаниянинг Хитойдаги штаб-квартирасида амалиёт ўташди. Дастурда бутун дунёдаги 500 дан ортиқ университетлардан жами 30 000 нафар талаба иштирок этишди ва унинг доирасида умумий ҳисобда 5770 нафар энг яхши талабалар Хитойга боришга муваффақ бўлишди.

Бутун дунёда пандемия туфайли юзага келган ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, бу йил «Seeds for the Future» лойиҳаси онлайн тарзда ўтказилмоқда, аммо бу унинг қиймати ва ахборот мазмунини мутлақо камайтирмайди. Айни вақтда Тошкент Ахборот Технологиялари Университети (ТАТУ), Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ТИУ) ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактабидан танлаб олинган 30 нафар талаба лойиҳа бўйича ўқишни бошламоқда.

Ўзбекистондан борган иштирокчилар Таиланд ва Камбоджа талабалари билан биргаликда 5 кун давомида 5G технологиялари, булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект, ҲМС бўйича чуқурлаштирилган курсларда қатнашишлари, шунингдек Huawei компаниясининг Хитойдаги штаб-квартираси ва базалари бўйлаб виртуал саёҳатларни амалга оширишлари мумкин. Талабалар шунингдек ХХР маданияти ва анъаналари билан ҳам танишадилар.

Талабалар юқори даражадаги интерфаолликни таъминлаш мақсадида Huawei компаниясининг штаб-квартираси ва минтақавий офисларида фаолият юритаётган мутахассислар томонидан ўтказиладиган онлайн маърузаларга таклиф қилинишди.

«Биз лойиҳамизда иштирок этаётган талабалар ва бўлажак ахборот технологиялари соҳаси мутахассисларига: «Лойиҳамизга хуш келибсиз!» деймиз. Пандемия ҳолатига қарамай лойиҳа тўхтатилмади ва барча муассасалардаги ўқув жараёнларида бўлгани каби онлайн тартибга ўтди. Бугунги кунда биз рақамли технологиялар ёрдами билан ўқувчилар ва ўқитувчилар қаерда бўлишидан қатъи назар, уларнинг барчаси таълим олишлари мумкинлигини, бу дегани, янада кўпроқ иқтидорли ёшлар билим олишнинг, шу жумладан АКТ соҳасида билим олишнинг чексиз имкониятига эга бўлишлари мумкинлигини намойиш этмоқдамиз», — дея таъкидлади Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори жаноб Лю Сзясин.

Huawei компаниясининг медиа-студуясида олиб борилган онлайн очилиш маросимида АКТ соҳасига таалуқли таълим даргоҳлари раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этиб, дастур иштирокчиларни қўллаб-қувватлаб, келажак ниҳолларига муваффақият тиладилар. Очилиш маросимига таклиф қилинган меҳмонлардан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев, ТАТУ ректори Сарвар Бабахожаев ва проректори Ҳайрулла Умаров, Ал-Хоразмий номидаги махсус IT мактаб директори ўринбосари Севара Шокирова иштирок этишди.

«Huawei нинг Ўзбекистонда олиб бораётган 20 йиллик фаолияти давомида компания ўзини ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида намоён қилди. Айни пайтда мамлакат АКТ соҳасига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Мен Huawei компанияси Хитойдаги бош-қароргоҳида жойлашган тренинг марказлари ёрдамида бутун дунёдан талабfларни жамлаб, инновацион технологияларни чуқур ўрганишга қаратган саъй-ҳаракатидан жуда ҳурсандман», — деди Қаҳрамон Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари.

«Seeds for the Future» лойиҳаси бўлғуси АКТ мутахассислари учун нафақат кенгроқ билим олиш имконини беради, балки уларга университетни тамомлагандан сўнг худди 2018 ва 2019 йилги дастурларнинг битирувчилари каби Ўзбекистондаги Huawei компаниясида амалиёт ўташ имкониятини тақдим этиш билан уларнинг келгусидаги муваффақиятларига катта йўл очиб беради. Хусусан, ўтган йиллардаги битирувчилар орасидан баъзилари аллақачон Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг ходимларига айланиб улгуришган ва бу билан рақамли Ўзбекистоннинг ривожига ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқдалар.

«Seeds for the Future» (Келажак ниҳоллари) — Huawei компаниясининг корпоратив ижтимоий жавобгарликни бажариш доирасида амалга оширадиган глобал дастуридир. 2008 йилда Huawei компаниясининг штаб-квартираси томонидан ишга туширилган ушбу лойиҳа АКТ соҳасидаги маҳаллий истеъдодларни ривожлантириш, уларнинг дунёқараши ва билимларини кенгайтириш, истеъдодли ёшлар ўртасида телекоммуникация соҳасига бўлган чуқур тушунча ва қизиқишни шакллантиришга қаратилган. Шунингдек, лойиҳа минтақавий ўзаро алоқаларни ва рақамли ҳамжамиятдаги иштирокни яхшилаш ва рағбатлантиришга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг