Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Huawei» 2020 йилда: АКТ ривожланиши ва мамлакат барқарор тараққиёти йўлида қўшган ҳиссаси

«Huawei» 2020 йилда: АКТ ривожланиши ва мамлакат барқарор тараққиёти йўлида қўшган ҳиссаси

2021 йилнинг 11 март санасида «Huawei» компанияси Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтган йилги фаолият натижалари ва 2021 йилга мўлжалланган режалар борасида пресс-брифинг ўтказди.

Брифинг давомида «Huawei» компанияси мамлакатнинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилган ишларнинг қисқача тавсифини тақдим этди, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини амалга оширишда юбилей йили бўлган 2020 йилда амалга оширилган ижтимоий лойиҳалар тўғрисида маълумот билан ўртоқлашди. 20 йилдан буён «Huawei» маҳаллий алоқа операторлари, давлат идоралари, шериклар ва интеграторлар билан мамлакатда АКТ технологияларини ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳудудининг алоқа қамровини кенгайтиришда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Карантин чоралари давомида ҳам алоқа операторлари тармоқларини қўллаб-қувватлаш юзасидан фаолият тўхтатилгани йўқ.

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Роланд Бергер» халқаро консалтинг компанияси учун «Рақамли Ўзбекистон 2030» Оқ китобини (техник ҳужжат) ёзишда кўмаклашишга йўналтирилган муҳим лойиҳа амалга оширилди. Ушбу ҳужжат мустаҳкам технологик платформани яратиш, АТ соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда аҳоли билим ва кўникмаларини ошириш мавзуларини қамраб олган давлатнинг рақамли трансформацияси бўйича энг мукаммал жаҳон амалиётлари ва Ўзбекистон раҳбариятининг белгиланган режаларини ўзида мужассам этган.

Ўтган йили компания Ўзбекистон ҳукуматига пандемияга қарши курашда, хусусан, коронавируснинг мамлакатда тарқалиши ва тажриба алмашиш учун халқаро шифокорлар ва клиникалар билан алоқани таъминлаш мақсадида Тошкент аеропорти ва давлат идоралари учун термал тасвир камералари, конферентс-қўнғироқ тизимлари, боди(тана)-камералари ва магистрал алоқа терминаллари кўринишидаги технологик ускуналарни хайрия қилиш орқали ёрдам кўрсатди. Тошкент шаҳридаги иккита мактаб базасида мактаб таълими тизимини рақамлаштириш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилди, унинг доирасида видеоконферентсалоқа тизимларига асосланган масофавий таълим контсепцияси тақдимоти бўлиб ўтди.

Олий ўқув юртларини рақамлаштиришга оид лойиҳалар бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) базасида маълумотлар маркази ишга туширилди, у келгусида «ақлли» университет ва талабалар шаҳарчасини барпо этиш учун мустаҳкам майдонга айланади. Бугунги кунга келиб, «Huawei» компанияси ТИҚХММИ ўқитувчилари ва мутахассислари учун АТ саводхонлиги даражасини ошириш, рақамли технологияларни ҳам ўрта, ҳам ўрта махсус таълим тизимида ҳамда қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни қўллаш зарурлиги тўғрисида тушунчалар олиш мақсадида бир қатор тренинглар ўтказди.

Seeds for the Future («Келажак ниҳоллари») глобал ўқув лойиҳаси ҳам пандемия туфайли қатор ўзгаришларга дуч келди. Аввалроқ, лойиҳа доирасида Ўзбекистон талабалари компаниянинг Хитойдаги бош қароргоҳига икки ҳафталик амалиёт ўтаб келишган. 2020 йилда лойиҳа онлайн тарзда амалга оширилди ва шу билан Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактабидан кўпроқ иштирокчиларни қамраб олишга имкон берди. Бу йил ҳам лойиҳа онлайн шаклда ташкил этилади ва 2021 йил феврал ойида ҳамкорлик меморандумлари имзоланган Тошкентдаги Амити университети ва Тошкентдаги Ёжу Техника институти талабалари билан тўлдирилади.

«Huawei»  компанияси нафақат Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари, балки журналистика соҳасидаги истеъдод соҳибларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда ИТ-технологиялар ва уларнинг мамлакатнинг ҳозирги ҳамда бўлғуси журналистлари ўртасида рақамли иқтисодиётни шакллантиришдаги ролини тарғиб этиш учун "Ўзбекистоннинг АКТ кузатувчиси» танловини ўтказди. Танлов давомида иштирокчилар дунёдаги энг янги ИТ инновациялар ва иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамлаштириш учун Ўзбекистонда қандай ечимларни қўллаш мумкинлиги ҳақида батафсилроқ билиб олишлари мумкин эди.

Компания атроф-муҳит муаммоларига эътибор берадиган ва қийин аҳволда қолган ночор оилаларни қўллаб-қувватлайдиган маҳаллий компаниялар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик ва экотизимларни барпо этиш орқали Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга интилмоқда. Ўтган йилнинг бошида «Huawei» компанияси «Green Uzbekistan/Яшил Ўзбекистон» ташаббуси билан Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш истагини билдирган эди. Ушбу ташаббус доирасида «Huawei» БМТ Тараққиёт дастурининг Орол денгизининг тубини кўкаламзорлаштириш бўйича Ўзбекистон лойиҳасига қўшилди. «Huawei» саҳрода саксовул кўчатларини экишга ўз ҳиссасини қўшиб лойиҳанинг "Яшил чемпионлари»дан бирига айланди. Бу йил Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш учун краудфандинг кампаниясини қўллаб-қувватлашга навбатдаги ҳисса қўшилиши режалаштирилган.

2020 йил декабр ойида «Huawei» компанияси «Эзгу Амал» Жамоат Жамғармаси билан Ўзаро англашув меморандумини имзолади, унинг доирасида саратон касаллиги билан курашаётган бир нечта оилаларга ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, дўстона муносабатларни қўллаш мақсадида, «Huawei» компанияси офисида Жамғарманинг йиллик жамоат ҳисоботи бўлиб ўтди.

«Huawei» компанияси бунда тўхтамоқчи эмаслигини билдирди ва истеъдод соҳибларини қўллаб-қувватлаш, давлат идоралари мутахассислари, алоқа операторлари, шериклар билан тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш соҳасида 2021 йилга мўлжалланган бир қатор тадбирлар ва ижтимоий лойиҳаларни белгилаб берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг