Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google Play» дўконида жуда фойдали илова пайдо бўлди

«Google Play» дўконида жуда фойдали илова пайдо бўлди

Энди «Google Play» янгиламалар бўлимида хотирада жой камлиги ҳақида огоҳлантирувчи ёрлиқ бор.

Фото: «AKKet»

«Google» компанияси ўз «Android» амалий тизими ва  «Google Play» иловалар дўкони имкониятларини яхшилаш йўлида доимий изланишда, яқинда жорий этилган функция ҳам андроид-смартфонлар соҳибларини қувонтириши аниқ. У фойдаланувчини унинг смартфони хотирасида қанча бўш жой қолгани ҳақида огоҳ этади, деб хабар берди «Astera».

Илгарилари «Google Play»дан илова ёки ўйинлар кўчириб олиш чоғи кўпинча қурилма хотирасида бўш жой етишмаслиги нохуш вазиятга сабаб бўларди. Смартфонда бўш жой очиш учун аксарият вазиятларда созламалар бўлимига кириш, кераксиз иловаларни ўчириб ташлаш зарур бўларди. Янги функция ана шу бошоғриқларга қарши энг яхши чора саналади.

Энди «Google Play» янгиламалар бўлимида хотирада жой камлиги ҳақида огоҳлантирувчи ёрлиқ бор. Бу тугма босилса фойдаланувчининг дастурлари рўйхати пайдо бўлади, улар кераклилиги бўйича сараланади, яъни энг кўп ишлатиладиганлари юқорида, кам ёки умуман ишлатилмаётганлари қуйида акс этади. Уларнинг қайси бирини қолдириш ёки ўчириб юбориш фойдаланувчининг ўз ихтиёрида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг