«Google Photos» фойдаланувчилари сони 1 млрд.дан ошди
Фотосуратларни сақлаш ва таҳрирлаш имконини берувчи «Google Photos» иловасининг мижозлари сони тўр т йил ичида 1 млрд. нафардан ошди. Бу ҳақда «Fast Company» журнали хабар берди.
«Google Photos» сервиси 2015 йили йўлга қўйилган бўлиб, андроидли смартфонларга мўлжалланган. Унинг энг катта устунликларидан бири фойдаланувчиларнинг чекланмаган миқдордаги фотосуратларини булутли сақловхоналарда сақлаб бериши эди.
Эслатиб ўтамиз, «Google Photos» сервиси «Google» компаниясининг бир миллиарддан ортиқ инсон фойдаланаётган 9-хизматидир. Бунгача ушбу довонни «Android», «Chrome», «Gmail», «Google Drive», «Google Maps», «Google Play», «YouTube» ҳамда «Google» қидирув тизими ишғол қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter