Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google» фотони тўлиқ ўлчамда очиш функциясидан воз кечди, аммо бунинг ҳамон бир нечта усули бор

«Google» фотони тўлиқ ўлчамда очиш функциясидан воз кечди, аммо бунинг ҳамон бир нечта усули бор

Фото: «The Verge»

«Google» компанияси суратларни қидириш тартибидаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилди, деб ёзади «TJournal». Аввал тасвир устига босилганда «view image» («Тўлиқ ўлчамда очиш») тугмаси пайдо бўлар эди. У тасвирни алоҳида ва «тўғри» ўлчамда очиш имконини берар эди. Бироқ «Google» мазкур функциядан воз кечди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, сурат жойлаштирилган сайтни очиш мумкин бўлган «ўтиш» тугмаси қолдирилган. «Google»нинг маълумотларига кўра, фойдаланувчилар суратни алоҳида эмас, «контекст»да кўриши мумкин. Шунингдек, энди суратларни қидириш натижаларида «сурат бўйича қидириш» функциясини танлаш имкони йўқ. Шунга қарамай, бошқа жойларда ундан фойдаланишнинг иложи бор.

«The Verge» нашри тугмаларнинг олиб ташланиши «Getty Images» фото агентлиги билан тузилган битимнинг бир қисми эканлигига эътибор қаратди. «Google» фойдаланувчилари суратларни қидириш орқали муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинган фотосуратларни осон ўғирлаши мумкинлиги учун мунтазам танқид қилинган.

Кўрилган чораларга қарамасдан, «Google»да суратни тўлиқ ўлчамда очишнинг ҳамон бир нечта усули мавжуд:

  • Суратларни қидириш натижаларида сичқончанинг ўнг тугмасини сурат устига босиш ва «Суратни янги иловада (вкладка) очиш» функциясини танлаш;
  • Сичқончанинг ўнг тугмасини босиш ва «Сурат URL кўрсаткичидан нусха олиш»ни танлаб, уни манзил қаторига киритиш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг