Глобал электр энергиясининг 1 фоизи майнингга кетяпти
Принстон университети олими Арвинд Нараян криптовалюталар майнинги жаҳон электр энергиясининг 1 фоизини ишлатишини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда «Theoutline.com» ёзмоқда.
Нараяннинг фикрича, ҳозир бу жараённи «яшиллаштириш»нинг асло иложи йўқ, фойда олишга қанча энергия сарфланишини аниқлашнинг ягона йўли — криптовалютанинг нархи.
«Агарда криптовалютанинг нархи ошса, уни ҳисоблашга энергия сарфи ҳам ошади. Агарда пасайса, электр энергияси сарфи ҳам озаяди. Қолган омилларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Масалан, тоғ-кон қурилмасини олайлик: унинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ошгани энергия истеъмолига деярли таъсир ўтазмайди», — таъкидлайди у.
Нараяннинг ҳисоблашича, жаҳон бўйича айни пайтда криптовалюталар учун кунига камида 1 ГВт электр қуввати сарфланмоқда.
Олимнинг изланиши таҳсинга лойиқ, албатта, бироқ майнинглар давлатлар томонидан бошқарилмаслиги, айрим мамлакатларда мутлақо тақиқлангани назарда тутилса, майнингчилар аслида қанча электр токи ишлатишаётганини аниқ рақамларда ифодалаш анча мураккаб иш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter