Физика бўйича Нобель мукофоти соҳиблари аниқланди
6 октябрь куни физика йўналишида Нобель мукофоти соҳиблари номлари аниқ бўлди.
Астрофизика ва астрономия соҳаларида ютуқларга эришган уч нафар олим: Рожер Пенросе (Оксфорд университети, Буюк Британия) билан Рейнхард Гензел (Макс Планк номидаги физика институти, Гарчинг, Германия ва Калифорния университети, Беркли, АҚШ) «Қора туйнук пайдо бўлиши умумий нисбийлик назариясининг ишончли башорати эканлигини исботлагани учун», Андреа Гез (Калифорния университети, Лос-Анжелес, АҚШ) «Бизнинг галактикамиз марказида жуда катта ҳажмли ихчам объектни кашф этгани учун»физика бўйича нобел мукофотига лойиқ кўрилди.
Уч лауреат коинотдаги энг экзотик ҳодисалардан бири - қора туйнук ҳақидаги кашфиётлари учун физика бўйича бу йилги Нобел мукофотини олишди. Рожер Пенросе умумий нисбийлик назарияси қора туйнукларнинг пайдо бўлишига олиб келишини кўрсатди.
Рейнхард Гензел ва Андреа Гез кўринмас ва ўта оғир нарса бизнинг галактикамиз марказидаги юлдузлар орбитасини бошқаришини аниқладилар. Қора туйнук эса ҳозирда маълум бўлган ягона тушунтиришдир.
Куни кеча уч нафар олим физиология ва тиббиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter