Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарҳод Ибрагимов: «2018 йил резидентларимиз учун глобал миқёсда амалий натижалар йили бўлади»

Фарҳод Ибрагимов: «2018 йил резидентларимиз учун глобал миқёсда амалий натижалар йили бўлади»

Фарҳод Ибрагимов.

Фото: «Muic.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил — «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилингани кенг жамоатчиликнинг резонансига сабаб бўлди.

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази директори Фарҳод Ибрагимов давлат аҳамиятига молик қадам, ички IT-соҳасининг истиқболлари ва уларни амалга оширишда бизнеснинг роли тўғрисида ўз фикрларини билдирди:

— Бизга омад кулиб боқди: биз Ўзбекистоннинг янги тарихи ёзилаётган даврда яшаяпмиз. Бу мамлакат — ўз куч-қудратини, имкониятларини англаган ва ўзини дунёга очаган мамлакат. Жорий йилда бошланган жараёнлар ортга қайтарилмас ва прогрессив тусдаги ўзгаришларга олиб келди. Республика нафақат етакчи давлатлар даражасига эришиш ниятини эълон қилди, балки жаҳон амалиётлари, стандартлари ва ёндашувларини ҳисобга олган ҳолда ўз иш режасини ишлаб чиқди. Бу босқичма-босқич бизнес ташаббус ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида янги ғоялар ва ечимларни жорий этишга асосланган инновацион иқтисодиётга ўтишдан иборатдир.

Ҳудди шу тамойиллар асосида Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация марказининг фаолияти барпо этилмоқда. 2018 йил биз ва бизнинг резидентларимиз учун ҳақиқий ҳаракат ва глобал миқёсда амалий натижалар йилига айланишига шубҳа қилмаймиз. Марказнинг асосий мақсади — АКТ соҳасида ривожланаётган тадбиркорлар билан фаол ҳамкорлик ўрнатиш ва улар фаолиятида бир қатор маҳаллий вазифаларни ҳал қилиш орқали рағбатлантиришдан иборат. Бу ерда гап иш жараёнларини ташкил этиш, инфратузилмани тақдим этиш, профессионал даражани оширишдаги иштирокимиз ҳақида кетмоқда.

Бундай шароитда масъулиятни ўз зиммамизга олиб, биз марказ резидентлари учун мутлақо янги имкониятлар очиб берамиз.

Бундай шароитда масъулиятни ўз зиммамизга олиб, биз марказ резидентлари учун мутлақо янги имкониятлар очиб берамиз ва умид қиламизки, улар нафақат бундан фойдаланишади, балки уларни имкон қадар кенгайтиришга ёрдам беришади. Тегишли инфратузилмани яратишга ва соҳа механизмларини тартибга солувчи ҳамда ҳозирда ишлаб чиқарилиши жараёнида бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда IТ-бизнес вакилларининг фаол иштироки зарур. Оддийгина сўровнома ёки ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш ҳам оз бўлса-да, АКТни ривожлантиришга қўшилган ҳиссадир.

Инновация марказининг резидентлари ва манфаатдор компанияларга мурожаат қилмоқчиман: бир ўйлаб кўринг-чи, нималарга эришмоқчисиз, нималар қилдингиз ва яна қандай ишларни амалга ошириш лозим? Давлат томонидан тақдим этилган имкониятларни ўрганиб чиқиб, ҳаракат қилинг — биз сизларга ёрдам берамиз!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг