Facebook, Instagram, WhatsApp ва Messenger яна ишлай бошлади: Цукерберг фойдаланувчилардан кечирим сўради
Facebook раҳбари Марк Цукерберг глобал узилишлар учун фойдаланувчилардан кечирим сўраб, Facebook, Instagram, WhatsApp ва Messenger яна ишлай бошлаганини маълум қилди.
«Facebook, Instagram, WhatsApp ва Messenger яна онлайнда ишлашни бошлади. Бугунги узилишлар учун сизлардан кечирим сўрайман: ўз яқинларингиз билан алоқада қолиш учун бизнинг хизматларимизга қанчалик суянишингизни биламан», — деб ёзди Цукерберг Facebookда.
Эслатиб ўтамиз, кечаги глобал узилишлар бошланганидан сўнг компания (Facebook)га қарашли Facebook, Instagram, WhatsApp ва бошқа қатор иловалар етти соатгача ишламай қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга дастурий таъминотдаги янгиланишлар сабаб бўлган.
Ушбу нуқсон Марк Цукербергга жуда қимматга тушгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter