Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» ва «ВКонтакте» «қора рўйхат»га киритилди

«Telegram» ва «ВКонтакте» «қора рўйхат»га киритилди

Фото: «Ferra.ru»

Еврокомиссия қароқчиликка шароит яратиб, ортидан даромад олиши мумкин бўлган ресурсларнинг янги рўйхатини эълон қилди. РБК ёзишича, ушбу рўйхатга илк маротаба «Telegram» мессенжери ҳамда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи киритилди.

Рўйхат бир қатор ҳуқуқ эгаларининг ҳисоботлари асосида шакллантирилади. Хусусан, «Telegram» фойдаланувчилари, оммавий каналлардан ҳам фойдаланган ҳолда «контентни ноқонуний айирбошлаш» (мусиқа, китоблар, фильмлар, теледастурлар, янгилик ва хабарлар кабилар) билан шуғулланишяпти. Бундан ташқари, обуначилар қароқчилик контенти мавжуд сайтларга ҳаволаларни ҳам ўзаро баҳам кўришмоқда, дейилади Еврокомиссия хулосасида.

«ВКонтакте»га ҳам деярли шу йўсиндаги айбловлар қўйилган.

Кутилмаганда ўзларини «қора рўйхат»да кўрган «Telegram» ҳамда «ВКонтакте» вакиллари эътирозларини билдиришни бошлашди. Масалан, «Telegram» ўз платформасида ҳар қандай зарарли контентга тоқат қилмаслигини ва уларни 24 соат давомида ўчириб ташлаётганини маълум қилган. «ВКонтакте» ҳам қароқчиликка курашдан четда турмаганини, ҳуқуқ эгаларининг ҳар қанча эътирозлари бўлса, электрон шаклда қабул қилишини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг