Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти ёшли қизча YouTube орқали бир йилда 28 миллион доллар ишлади

Етти ёшли қизча YouTube орқали бир йилда 28 миллион доллар ишлади

Настя Радзинская.

Скриншот

«Forbes» журнали россиялик етти ёшли Настя Радзинскаяни (Like Nastya) жаҳон YouTube-блогерлари рейтингига киритди. Қизча 2021 йилда ушбу видеохостинг воситасида 28 миллион доллар даромад қилди.

Рейтингда биринчи ўринда — Жимми Доналдсон (MrBeast), 2021 йилда унинг ютуб-даромади 54 миллион долларга етди.

Иккинчи ўриндаги Жейк Пол эса 45 миллион доллар ишлаган. Учинчи — блогер Markiplier (38 миллион доллар.

Етти ёшли Радзинская рейтингда олтинчи поғонани банд этди.

Настя Радзинская Краснодар ўлкасида туғилган, болалар церебрал фалажи билан касалланган. Роликлари турли тилларда чиқади. Унинг видеорликларида ота-онаси билан вақтни қандай ўтказаётгани, қандай ўйинлар ўйнаши, ҳайвонот боғига саёҳатлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Like Nastya каналидаги реклама ҳуқуқини Dannon ва Legoland сотиб олган. Қизча ижтимоий тармоқларда машҳур бўлганидан сўнг ота-онаси билан АҚШнинг Флорида штатига кўчиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг