Энг тез мобил интернетга эга шаҳар ва мамлакатлар (Speedtest Global Index)
![Энг тез мобил интернетга эга шаҳар ва мамлакатлар (Speedtest Global Index)](https://static.xabaruz.com/crop/1/3/720_460_95_1352690744.jpg)
Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ва шаҳарлари, Speedtest Global Indexга кўра, дунёда энг тез мобил интернетдан фойдаланмоқда.
Энг яхши мобил интернетга эга шаҳарлар:
- Ар-Райян (Қатар) — 417,17 Мбит/с;
- Дубай (БАА) — 336,57 Мбит/с;
- Абу-Даби (БАА) — 296,03 Мбит/с.
Топ-10 га кирган шаҳарлар: Лиссабон, Доҳа, Копенгаген, Ар-Риёд, Осло, Шанхай, Пекин.
Куба пойтахти Гавана рейтингда сўнгги 178-ўринда қайд этилди. Гаваналиклар 4,6 мегабит/сония тезликдаги мобил интернетдан фойдаланишмоқда.
Энг яхши мобил интернетга эга мамлакатлар:
- Қатар — 286,42 Мбит/с;
- БАА — 284,21 Мбит/с;
- Қувайт — 216,96 Мбит/с.
Топ-10 га кирган мамлакатлар: Жанубий Корея, Дания, Хитой, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Саудия Арабистони.
Шарқий Тимор 3,34 Мбит/с тезликдаги интернет билан рейтингнинг қуйи қаторидан жой олди (155-ўрин).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter