Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди маҳаллада IPTV ва 4 Мбит/с тезликдаги интернет бор

Энди маҳаллада IPTV ва 4 Мбит/с тезликдаги интернет бор

Фото: «Uztelecom»

Тошкент тумани шундоққина пойтахт биқинида жойлашган бўлса-да, аҳолиси айрим масалаларда муаммоларга дуч келади. Хусусан, Алишер Навоий МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи юртдошларимиз замонавий алоқа хизматларига эҳтиёж сезиб келишган. Бу ҳақда «gis.uz» хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг апрель ойида «Ўзбектелеком» АК Тошкент филиали «Қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича 2016-2019 йилларга мўлжалланган дастур»га мувофиқ ҳудудга телекоммуникация хизматларини олиб кирган.

Натижада маҳалла аҳолиси юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиши ва замонавий интерактив телевидиниенинг 60 та каналини томоша қилиш имконига эга бўлган.

«Кўрсатилаётган интернет хизмати тезлиги 4 Мбит/сонияни ташкил этмоқда. Бу тармоқдан унумли фойдаланиш, дўстлар билан мулоқот қилиш, шунингдек, давлат хизматларидан муаммосиз фойдаланиш имконини беради», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг