Эксперт: «Почта — давлатнинг муҳим институти»
Тошкентдаги ИНҲА университетида #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унда ахборот технологиялари соҳасига доир бир қатор муҳим ўзгаришлар ва режалар ҳақида маълумотлар берилди.
Анжуманда Почта алоқаси ва инфокоммуникация бўйича консалтинг гуруҳи раҳбари Е.Биргер «Ўзбекистон почтаси»нинг бугунги аҳволи ҳақида гапирди.
Экспертнинг фикрича, собиқ иттифоқ мамлакатларида почтанинг асл вазифасини тушуниб етишмаган ва ҳанузгача буни англамаётганлар бор. Почта хизмати ўлгани ҳақидаги гаплар бекор, у ривожланган мамлакатларда давлатнинг муҳим институти сифатида қайта туғилиб бўлган, деди у. Жумладан, АҚШда почтанинг қанчалик муҳим роль ўйнаши ҳақида мисоллар келтирди.
Ўзбекистондаги ҳолатга тўхталар экан, МДҲ давлатлари билан таққослаганда ҳам, аҳвол жуда ночорлигини айтиб ўтди.
«Давлат ва жамият анъанавий почтадан умуман фойдаланмай қўйган. Айни пайтда Ўзбекистонда почта бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Нима сабабдан? Почтачилар яхши ишламаяптими? Ҳолатни ўргандим, фидойи мутахассислар бор. АКТ вазирлиги ҳар қандай ёрдамга тайёр... Сабаб шундаки — давлат ўз тараққиёти йўлида почтанинг ролини ҳисобга олмаяпти. Почта бу — ўлаётган соҳа эмас, давлатнинг муҳим институти эканини инобатга олмаяпти», деди Е.Биргер.
Халқаро эксперт, шунингдек, Ўзбекистонда почтани ривожлантириш, модернизация қилиш бўйича таклифларини ҳам билдириб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter