Дуров Россияда «Telegram» блокланишига муносабат билдирди
Бугун 16 апрель куни «Telegram» асосчиси Павел Дуров Россия ҳудудида мазкур мессенжернинг блокланишига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
Дуровнинг маълум қилишича, «Telegram» россияликларнинг шахсий ёзишмалари махфийлигини таъминлашда давом этади.
«Биз «Telegram»нинг блокланишини конституцияга қарши дея баҳолаймиз ва россияликларнинг ёзишмалари махфийлигини таъминлашда давом этамиз», — деб ёзган Дуров.
Аввалроқ, Россияда «Telegram» блокланаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter