«Dreamlight»: Ухлашга ёрдам берадиган энг «ақлли» ниқоб
«Dreamlight» ниқоби ёруғлик, овоз ва инфрақизил нурларнинг ҳолатини инобатга олиб, инсон уйқуси ва унинг ҳаёт тарзини яхшилашга хизмат қилади. Кўплаб таҳлилчилар мазкур қурилмага энг «ақлли» ниқоб «унвон»ини берди. Бу ҳақида «Hi-tech.mail.ru» хабар қилди.
Янги қурилманинг кўриниши қўпол, бироқ ихтирочилар у кўзга, яноқларга ва бошнинг бошқа қисмларига босим туғдирмаслиги учун максимал даражада қулай қилиб ишлаган. Ниқобни таққан инсон олдиндан ўрнатилган уйқу дастурини ишга тушираётганини тушунади.
Фойдаланувчи тезроқ ухлаши учун ниқоб ёруғликдан фойдаланади. Кичкина светодиодлар инсоннинг нафас олиш ритми билан синхронлашиб, ўз ёруғлиги режмини ўзгартириб туради. Бу эса организмни чуқур нафас олишига ва уйқуга тайёрланишига ёрдам беради. Шунингдек, ёруғликдан инсоннинг уйғонишида ҳам фойдаланилади. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, секинлик билан уйғониш кунни тетик ўтказишга ёрдам беради.
Уйқу дастурига махсус овозларни юклаб қўйиш ҳам мумкин. Бунинг учун ниқоб корпусига тўртта кичкина динамиклар ўрнатилган. Фойдаланувчи керакли овозни, масалан, табиат, енгил мусиқа ва «оқ шовқин»ни танлаб олиши мумкин.
Бундан ташқари ниқобда инфрақизил терапия функцияси ҳам мавжуд бўлиб, у кўздаги қон айланишни яхшилайди.
«Dreamlight» ниқобини олдиндан 169 доллар эвазига буюртма қилиш мумкин. Дастлабки буюртмалар 2018 йилнинг апрелидан етказиб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter