Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ўқ билан икки қуённи ураётган корейслар (видео)

Бир ўқ билан икки қуённи ураётган корейслар (видео)

Скриншот

Жанубий Кореянинг Тэжон ва Сежон шаҳарларини боғловчи автомагистрал бўйлаб ўртада велосипедчилар учун йўлак қурилди. Узунлиги нақ 32 километр.

Велойўлакни қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган машиналар оқимидан хавфсиз тўсиқ ажратиб туради. Муайян масофаларда велосипедчилар хавфсиз чиқиб кетиши учун ер ости йўллари қурилган.

Шунчаки қуриб қўйишса ҳам бўларди. Йўқ, бу корейслар, бу Жанубий Корея. Йўлакнинг устини велосипедчиларни қуёш нуридан асровчи том билан ёпишди. Том эса қуёш нурини энергияга айлантирувчи панеллардан иборат.

Тўпланган ток аввало шу катта йўлни кечаси ёритишга сарфланади, ортгани эса электромобилларни қувватловчи станцияларга юборилади. Автомобилчилар икки карра рози, велосипедчилар эса бехавотир манзилга етиб олишади. Экологияга зарар йўқ.

Мана сизга тежамкорлик ва ақлли қарор, муаммони муваффақиятга айлантиришга бир мисол.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг