Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бахтлиман»: узоқ вақт қидирилган Mobiuz абоненти ҳақида ҳикоя (видео)

«Бахтлиман»: узоқ вақт қидирилган Mobiuz абоненти ҳақида ҳикоя (видео)

Тасаввур қилинг, оддий кун, сиз кундалик ишларингиз билан бандсиз, телефон жиринглайди ва линиянинг нариги томонидаги овоз сизга акцияда ютганингиз ва пул ёки автомобил эгасига айланганингиз ҳақида хабар беради. Сизнинг муносабатингиз қандай бўларди: ҳайрат, шубҳа ёки қувонч? Эҳтимол, ҳаммаси бирданига.

Mobiuz мобил оператори ҳар йили ўз абонентларига шундай ҳиссиётларни ҳадя этади. Бугунги кунга қадар компаниянинг 171 абонентига омад кулиб боқди ва улар Mobiuzдан йирик акциялар ғолибига айланишди.

Компания ғолибларнинг ҳикояларидан илҳомланиб, «Бахтлиман» лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа доирасида ғолиб бўлган абонентларнинг ҳаётий воқеалари ўз аксини топмоқда.

Лойиҳанинг яна бир қаҳрамони – 2019 йилда «AvtoMOBI» акцияси ғолиби бўлган наманганлик Аҳмаджон. У бутун шаҳар уни қандай қидиргани, совринни олганидан кейин ҳаётида қандай ўзгаришлар юз бергани ва машинани нима қилгани ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг