«Бахтлиман» лойиҳаси: «Mobiuz»нинг жиззахлик абоненти орзусини қандай амалга оширди? (видео)
«Mobiuz» мобил алоқа оператори аҳолига алоқа хизматларини кўрсатибгина қолмай, балки абонентларининг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Жиззах вилоятида яшовчи Абдулла Сулаймонов 2018 йил охирида туғилган йилига мослашган 1991 чиройли рақамини танлаб, «Mobiuz» абонентига айланди. Ўшанда у бу рақам қанчалик улкан омад келтиришини тасаввур ҳам қилмаган эди. 2019 йилда бир миллиард сўм соврин жамғармасига эга акцияда Абдулла 50 миллион сўм ютиб олиб, ғолиблар рўйхатига кирди.
«Бахтлиман» лойиҳаси доирасида у ва яқинлари бахтли тасодиф уларнинг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақидаги хотиралари билан бўлишади. Абдулла Сулаймонов эзгу ниятини амалга ошира олди – у ер участкасини сотиб олиб, уй қурди.
Батафсил видеода кўришингиз мумкин:
«Mobiuz»нинг «Бахтлиман» лойиҳаси мобил алоқа оператори абонентларига бераётган бахт, турли йилларда компаниянинг йирик акциялари ғолибига айланган оддий инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter