Барселонада 2022 йилги Жаҳон Мобил Конгрессига старт берилди
Жаҳон Мобил Конгресси (MWC 2022) – АКТ соҳаси вакиллари, бизнес ҳамжамиятлари ва бутун дунёдаги инновацион технологиялар иштиёқмандлари учун ўз эшикларини очаётган йирик тадбирлардан биридир.
Анъанага кўра, тадбир Fira Barselona кўргазмалар мажмуасида 183 дан ортиқ давлатдан келган 1800 та компания иштирокида ўтказилмоқда. Тадбир доирасидаги форум ва учрашувларда 1000 дан ортиқ эксперт-спикерлар чиқишлар қилишади.
Тадбирда асосан 5G технологиялари, Сунъий интеллект, Булутли технологиялар, Молиявий технологиялар ва хизматлар, Нарсалар интернети (Internet of everything), шунингдек, вертикал соҳалар учун инновацияларни қўллаш мавзуларига эътибор қаратилмоқда.
Huawei йирик АКТ компанияси сифатида Жаҳон Мобил Конгрессининг доимий иштирокчиси ҳисобланади. 2022 йилда Huawei компанияси дунёнинг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун соддалаштирилган, экологик тоза ва ақлли инфратузилмани қуриш учун ўз стендлари ва форумларида энг сўнгги инновацияларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Инновацион технологиялар ва ечимлар орқали Huawei операторларга яхшироқ АКТ инфратузилмасини яратишда ёрдам беришга интилиб, истеъмолчилар учун мақбул тажрибани тақдим этмоқда ва саноатнинг рақамли трансформациясини тезлаштирмоқда.
27 февраль куни МWC олдидан Huawei компанияси Lighting Up the Future номли форум ўтказди ва ушбу форум давомида 5G технологиясини қўллаш афзалликлари, янги бизнес моделларини яратиш, 5G нинг тижорат муваффақиятини тезлаштириш имкониятлари, шунингдек рақамли ва ақлли трансформация операторларига самарадорликни ошириш ҳамда янги марраларга кўтарилиш имконини берадиган яшил, ишончли, самарали, ақлли АКТ инфратузилма яратиш мавзулари кўриб чиқилди.
Жаҳон рақамли иқтисодиёти жадал суръатлар билан ривожланмоқда. 2022 йилда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 50 фоиздан ортиғи рақамлаштирилади. Хитой, Жанубий Корея ва Европа Иттифоқи каби кўплаб мамлакатлар ва минтақалар аллақачон рақамли иқтисодиёт борасида катта инвестиция режаларини тузиб қўйишганини эълон қилишган.
Huawei ижрочи ва операторлар билан ишлаш бўйича бўлим директори Раян Дин ўзининг асосий маърузасида рақамли иқтисодиётнинг ҳаётийлигини учта омил билан баҳолаш мумкинлигини тушунтирди: уланиш зичлиги, ҳисоблаш ресурсларининг хилма-хиллиги ва углерод чиқиндиларини камайтириш жадаллиги ва бу омиллар операторларга келгусида рақамли иқтисодиётни шакллантириш учун уларга зарур имкониятларни тақдим этади.
«Уланиш зичлигини ошириш орқали операторлар ўзларининг 5G фойдаланувчи базасини кўпайтириши ва ўз бизнесини кенгайтириши мумкин. Углерод чиқиндиларини камайтириш нуқтаи назаридан Huawei компаниясиники каби янги экологик тоза АКТ ечимлар тармоқ сиғимини оширади ва экологик ривожланиш учун энергия сарфини камайтиради», — деди Раян Дин.
5Gнинг тижорат йўналиши икки йил аввал бошланган ва ўшандан бери 5G тармоқлари, фойдаланувчилари ва қурилмалари сони тез суръатлар билан ўсиб келмоқда. 2021 йил охирига келиб, 200 дан ортиқ операторлар 700 миллиондан ортиқ 5G фойдаланувчиларига хизмат кўрсатувчи тижорат 5G тармоқларини ўрнатдилар. Ўзбекистонда учта алоқа оператори бешинчи авлод тармоқларини тижорат олди синовидан ўтказди.
Жаҳон Мобил Конгресси 2022 йил 28 мартдан 3 мартгача бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг рақамли трансформацияни жадаллаштиришдан манфаатдорлигини инобатга олиб, мобил операторлар ва АКТ регуляторлари делегацияси тажриба алмашиш ва келгусида республиканинг АКТ инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун қўлланилиши мумкин бўлган рақамли трендларни ўрганиш мақсадида тадбирда иштирок этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter