Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андроид-қурилмаларда хавфли бўшлиқ аниқланди

Андроид-қурилмаларда хавфли бўшлиқ аниқланди

Фото: «iXBT.com»

Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар Android платформасида ишловчи миллионлаб қурилмаларга зиён етказиш хавфи мавжуд заиф нуқтани топишди. Бу ҳақда «Project Zero» сайтида хабар берилди.

Экспертлар муаммога юқори хавфли даражасини беришди. Хабарга кўра, заиф нуқтани Qualcomm Adreno процессорининг драйверида топишган. Фойдаланувчининг қурилмаси структураси ядро (KGSL) графикасини қўлловчи даражадаги файллар дескриптори билан алоқага киришганда мана шу «бўшлиқ» ҳосил бўлади.

Шунга қарамасдан, мутахассислар, ушбу бўшлиқ орқали қурилмага ҳужум қилиш амалда анча мураккалигини ҳам таъкидлашмоқда. Таъкидланишича, Qualcomm ушбу хабарларга дарҳол жавоб бериб патч чиқарган, у келгуси йилнинг январидан кенг фойдаланувчилар учун очилади. Бироқ айрим мутахассислар бу чора етарли эмас дейишмоқда, қурилмаларга ҳужум хавфи сақланиб қолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг