Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Amity университети ва «Электрон ҳукумат» маркази ўртасида Меморандум имзоланди

Amity университети ва «Электрон ҳукумат» маркази ўртасида Меморандум имзоланди

Тошкент шаҳридаги Amity университети ва «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолади.

Ушбу қарор замонавий ахборот технологиялари соҳасида, шунингдек, таълим соҳасида ривожланиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, Ўзбекистонда ахборот жамиятини янада ривожлантириш бўйича иш ва тадқиқот устуворлигига кўмаклашиш шартномалари асосида кучга кирди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга аҳамият берилган иқтидорли ёшларни самарали ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази техник инфратузилмани янада ривожлантиришнинг янги ва устувор йўналишларидан биридир.

Яқин ҳамкорлар сифатида давлат муассасаси ҳар бир талабанинг тажриба орттириши ва давлат миқёсидаги лойиҳаларда иштирок етиши учун катта имконият яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг