Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик оғриқ қолдирувчи дори деб адашиб AirPodни ютиб юборди

Америкалик оғриқ қолдирувчи дори деб адашиб AirPodни ютиб юборди

Фото из открытых источников

Американинг Массачусетс штати Бостон шаҳрида яшовчи фуқаро оғриқ қолдирувчи дори деб адашиб AirPod — эшитиш воситасини тасодифан ютиб юборган. Бу ҳақда аёл ўзининг TikTok саҳифасида маълум қилган.

27 ёшли Карли Беллмер хатосини тушуниб, йиғлаб туриб, видео жойлаган. Аёл наушникни таблетка билан адаштириб, оғзига солиб қўйганини тушунтирган.

«Қўлимда дори ва қулоқчин бор эди. Таблетка деб адашиб, қулоқчинни ютиб юборибман. Тўғриси, дорини ичиш қийин бўлади, дея сув билан ютиб юбордим ва кейин қўлимда дори борлигини кўрдим», — деб таъкидлади америкалик аёл.

Беллмер турли йўл билан қусишни қўзғатмоқчи бўлган, бироқ бу иш бермаган. Шифокорга қўнғироқ қилиб, кейинчалик одатдагидек ишига жўнаган.

Бундан ташқари, у тасодифан дўстига ошқозонидан овозли хабар юборди. Хабарда аёлнинг нутқи эшитилади, лекин у бўғиқ эшитилади. Шундан сўнг аёл телефон ва наушник ўртасидаги алоқани узишига тўғри келган.

Охир-оқибат, эшитиш воситаси америкалик аёлдан табиий равишда чиқди, бу рентгенограмма билан тасдиқланган.

Беллмернинг таъкидлашича, у худди шундай хатога йўл қўйган ягона одам эмас. Шунинг учун у Интернетда ўзининг хатосини такрорламасликлари учун бошқаларга сўзлаб беришга қарор қилган.

Баъзи фойдаланувчилар ҳикоянинг тўғрилигига шубҳа қилишди.

«Қандай қилиб дорини AirPod билан адаштириб қўйиш мумкин?» — деб ёзган улардан бири.

«Мен қулоқчинни-ку майли, оддий дориларни ютишга қийналаман», — деган бошқаси.

Изоҳ ёзайтганлардан бири Беллмерни ҳимоя қилиб чиққан. Бундай таблеткалар ҳажми бўйича наушниклар билан бир хил бўлиши мумкинлигини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг