Истеъфодаги генерал: «Инсонни бир соатда Ернинг исталган нуқтасига етказиш мумкин»
АҚШ қуролли кучларининг истеъфодаги генерал-лейтенанти Стивен Квастнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар инсонни Ер шарининг исталган нуқтасига бир соатга қолмай етказиб қўювчи технологияга эга. Бу ҳақда «The Drive» нашрига асосланиб хабар берилди.
Кваст илгари Сан-Антонио базасида Ўқув авиация қўмондонлигини бошқарган.
Унинг айтишича, ушбу технологияни мавжуд ишланмалар давоми сифатида эмас, балки мустақил равишда бугуноқ ишлаб чиқарса бўлади.
Собиқ ҳарбий технология тафсилотларини очиқламаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter