АКТ вазирлиги интернет тезлиги бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
Оммавий ахборот воситаларида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг айрим кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар бошқача талқинда тарқатилди. Шундан келиб чиқиб ушбу маълумотларга аниқлик киритиб ўтсак, дейилади АКТ вазирлиги маълумотида.
Қайд этилишича, 2020 йил ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси учун сермаҳсул бўлди. Ўтган йилда АКТ соҳасида кенг кўламли ишлар ва қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди.
Оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича
2018 йилда оптик толали тармоқларнинг умумий узунлиги 26,6 минг километрни ташкил этган бўлса, 2020 йилда эса 72 минг километргача етказилди. Жорий йил охирига қадар эса ушбу кўрсатқични 118,6 минг киломертгача етказилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда 1 миллионта интернет тармоғига кенг полосали уланиш портлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 3 миллионга етказилди. 2021 йил охирига қадар портларнинг сони 3,9 миллионгача етказилади.
Мажвуд бўлган ишлаб чиқариш қувватларни модернизация қилиш ишлари натижасида Халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 1 200 Гбит/с. гача етказилди. Маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказлари даражасида 2 баробарга, туман марказлари даражасида эса 4 баробар ошди.
Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириши, ўз навбатида, муносиб равишда маълумотларни сақлаш қувватларни талаб этади. Шу мақсадда 2020 йилда 5 Петабайтга сиғимли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ушга туширилди.
Мобил алоқа тармоқларни ривожлантириш бўйича
Ҳозирги кунда Республика бўйича 31,7 мингдан ортиқ мобил алоқа база станциялари мавжуд бўлиб, аҳоли пунктларни мобил алоқа билан қамраш даражаси 98 фоизгача етказилди. Жорий йилда мобил алоқа база станциялари сонини 33,7 минггача етказилиши ва мобил алоқа билан қамров даражасини 99 фоизгача кўтарилиши режалаштирилган.
Интернет бўйича
Ижтимоий соҳа обектларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, республикада 10 154 та умумтаълим мактаблари, 5 725 та мактабгача таълим муассасалари ва 3 401 та соғлиқни сақлаш объектлари мавжуд бўлиб, жорий ҳолатига 9 144 та халқ таълими, 5725 та мактабгача таълим муассасалари ва 3 401 та соғлиқни сақлаш объектларига жами 17 660 километр оптик толали алоқа линиялари ташкил этилган ва юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти яратилган.
Ўтган йилги давлат дастурида ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини тезкор интернетга улаш устувор вазифа сифатида белгилаб берилганди. Боиси бу ёш авлоднинг замонавий билим олиши, беморларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш салоҳиятини ошириши билан ҳам аҳамиятлидир.
Биринчидан, АКТ соҳасининг иқтисодий кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлаш борасида:
— 11 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ҳисобига 200,5 миллион доллардан ортиқ, жумладан, 141,4 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.
Иккинчидан, рақамли инфратузилмани ривожлантириш борасида:
— бугунги кунда 5641 та мобил алоқа таянч станцияси ишга туширилиб, уларнинг умумий сони 31 740 тага етказилди;
Олдин асосан, телефон сўзлашувлари хизматларини кўрсатувчи мобил тармоқларини кенгайтириш вазифаси бажарилган бўлса, ҳозир тармоқ қамровини ошириш бўйича лойиҳалар интернет хизматларини кенгайтириш учун 3G/4G технологиялари жорий этилмоқда. Хусусан, 2020 йилда 5 641 та мобил алоқа база стансиялари ўрнатилиб ишга туширилди, бундан ташқари 3 600 та 2G база стансия 3G/4G стандартига модернизация қилинди.
Энг илғор технологик ишланмаларни жорий этишга ҳам катта эътибор қаратилди. 2019 йил сентябрдан иккита маҳаллий мобил оператор — «UZMOBILE» ҳамда «Ucell» 5G технологиясини тест синовидан ўтказишни бошлагани ва бугунги кунда Тошкент шаҳрида 15 та база станцияси тест тартибида ишлаб тургани шундан далолат беради.
«Жиззах» эркин иқтисодий зонасида Жанубий Кореялик ҳамкорлар билан биргаликда 11 миллион долларга тенг, йиллик қуввати 50 минг километр оптик толали кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди.
Қолаверса, оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф мавжуд техник қувватларимизни кескин ошириш ҳисобига аввалги йилнинг шу даврига нисбатан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробар, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоиз арзонлаштирилишига эришилди.
Таҳлилларга кўра, 2020 йилда мобил интернет пакетлари нархлари 1 Гб ҳажмдаги мобил интернет хизматининг ўртача 2 бараварига арзонлашди.
Бугунги кун ҳолатига амалдаги мобил интернет пакетлари нархлари 1 Гб ҳажмдаги мобил интернет хизматининг ўртача нархи 6-7 минг сўмни ташкил этмоқда.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мобил интернет хизматлари нархларини яънада арзонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳар доим ОАВ билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter