АКТ вазири Туркиянинг янги элчиси билан учрашув ўтказди

Бугун 29 апрел куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашуви ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча имкониятларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter