Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AКТ вазири ТАТУда таълим сифатини кўтаришнинг муҳим жиҳатларини гапирди

AКТ вазири ТАТУда таълим сифатини кўтаришнинг муҳим жиҳатларини гапирди

AКТ вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Йиғилиш аввалида AКТ вазири ўқув жараёни ва яратилган шарт-шароитлар билан танишди, талабалар билан суҳбат ўтказди. Соҳа раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар давлат тараққиётининг локомотиви бўлиб, жамият ҳаётидаги аҳамияти ортиб бормоқда. Ва шу нуқтаи назардан, малакали IT ходимларига талаб жуда юқори.

Учрашув давомида ТАТУ фаолиятига бағишланган тақдимот ҳам ўтказилди.

Ҳозирда университетнинг Нукус, Самарқанд, Нурафшон, Фарғона, Қарши ва Урганч шаҳарларида 6 та филиали фаолият юритмоқда. Университет ва унинг филиалларида 21 мингга яқин талаба таҳсил олади.

Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларида бугунги кунда 6 та худудий филиал, 20 та факултет ва 72 та кафедра мавжуд бўлиб, уларда 915 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқда.

Халқаро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Бугунги кунда университет 26 та давлат ва 47 та университет, 24 та компания ва муассасалар, 8 та илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Илғор педагогик услуб ва технологиялар асосида кадрлар тайёрлаш тизимига қаратилаётган жиддий эътибор иқтисодиётнинг ҳам давлат, ҳам хусусий секторида талаб юқори бўлган малакали IT-мутахассисларни етиштириш имконини бермоқда. Университетнинг қатор битирувчилари Amazon, Google, eBay, Nokia, Zenith Ai, Booking.com, Analog Devices каби таниқли халқаро компаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Тақдимот давомида AКТ Вазири Шерзод Шерматов таълим сифатини ошириш энг муҳим масала эканлигини таъкидлаб келажакда амалга ошириш керак бўлган муҳим жиҳатларга эътибор қаратди.

Aйниқса, илмий салоҳиятини ошириш,  «Scopus», «ScienceDirect», «Web of Science» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолалар улушини ошириш бўйича таклифларни билдириб, таълим сифатини ошириш энг муҳим масала эканлигини таъкидлаб келажакда амалга ошириш керак бўлган муҳим жиҳатларга эътибор қаратди.

Тақдимотдан сўнг AКТ Вазири Шерзод Шерматов университет талабалари томонидан яратилаётган янги технологиялар билан ҳам танишди. Талабалар томонидан имконияти чекланган шахслар кар-соқовлар учун мўлжалланган эшитишни кучайтирувчи мосламалар ва кўзи ожизлар учун мўлжалланган қурилмаларни янада мукаммаллаштириш бўйича ўз таклифларини айтди.

Энг муҳим эътиборни мана шундай янги ихтиролар билан шуғулланаётган талабаларга алоҳида эътибор қаратиб улар учун барча шароитлар яратиб бериш кераклиги бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг