АКТ вазири ТАТУ қабул комиссияси иши билан танишди

Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.Ахмедхаджаев Тошкент ахборот технологиялари университети қабул комиссияси иши билан танишди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига 2018/19 йилги ўқув йилига бакалавриат таълим йўналишига жами 1 645 нафар, махсус сиртқи бўлимига 100 нафар, магистратура йўналишига 164 нафар талаба қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, университетнинг кундузги ва сиртқи бўлимларига ҳужжатлар 2018 йил 15 июндан 15 июлига қадар қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter