АКТ вазири Huawei компаниясининг минтақавий президенти билан учрашди
AКТ вазирлиги делегациясининг Барселона (Испания Қироллиги)да бўлиб ўтадиган «MWC Barcelona-2022» Жаҳон Мобиль Конгрессида иштирок этиш учун ташрифи доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Huawei компаниясининг Евроосиёдаги минтақавий президенти Даниэль Чжоу билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлат хизматларини рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича «Оқ китоб» (Whitepaper) ишлаб чиқилишида халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиш имкониятлари кўриб чиқилиши қайд этилди.
Шунингдек, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда аҳолига рақамли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш ва такомиллаштириш учун мавжуд AКТ инфратузилмасидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Aлоҳида эътибор маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали BPO ва KPO хизматларини ривожлантиришга қаратилқан лойиҳаларини амалга оширишда Huawei компаниясининг бевосита иштирокини таъминлашга қаратилди.
Шунингдек, учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Huawei компанияси ўртасида меморандум имзоланди. Томонлар таъкидлаганидек, мазкур меморандумда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган аниқ чоралар акс эттирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter