АКТ вазири «Huawei» компанияси вакиллари билан учрашди (фото)
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Huawei» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов иштирок этди.
Учрашувда Хитойнинг йирик IT компанияси учун Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкор давлатлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув доирасида томонлар «Huawei» компанияси иштирокида АКТ соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шу жумладан Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни муҳокама қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter