Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзининг вазни 44 кг бўла туриб 4 тонна юкни кўтара олади (видео)

Ўзининг вазни 44 кг бўла туриб 4 тонна юкни кўтара олади (видео)

Фото: «ITC.ua»

Оғирлиги 44 килограмм келадиган, кўрнишидан ўйинчоқ танкка ўхшайдиган, бироқ 4 тоннагача юкни кўтаришга қодир робот яратилди, деб хабар берди «ITC.ua».

«Trailer Valer RRVR»нинг базовий версияси 2100 долларга баҳоланди, у 1,6 тоннагача юкни кўтаришга қодир. Шунингдек, 2,5 тонна юкни кўтара оладиган вариант (3400 доллар) ва 4 тонна юкни кўтаришга қодир вариант (4100 доллар) ҳам мавжуд.

Бу робот нега керак? Масалан, оғир юк автомобилларини гаражга олиб кириш ёки чекланган маконда унинг ҳолатини ўзгартириш учун керак.

Роботнинг ҳаракатини занжирли узатмалар ташкил этганлиги сабаб, у ўз ўқи атрофида бемалол айлана олади. Бундан ташқари, занжирли узатманинг яна бир ўзига хос жиҳати — у ўт, қум ва ҳатто тошлар устида ҳам бемалол ҳаракатлана олади.

Робот ичида тўртта электромобот мавжуд бўлиб, 30 дақиқа давомида узлуксиз ишлайди. Аккумуляторларнинг бир марталик қуввати ҳам шунчага етади.

«Trailer Valer RRVR» — бу тижорат мақсадида ишлаб чиқарилган маҳсулот бўлиб, ишлаб чиқарувчи компания уни буюртмачиларга етказиб беришни бошлаб юборди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг