Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япон Халқаро Университети талабалар учун ўз эшикларини очди

Япон Халқаро Университети талабалар учун ўз эшикларини очди

Мактаб ўқувчилари сўнгги қўнғироққа ҳозирланиб, олий ўқув юртларига ҳужжат тайёрлаётган айни дамда талаба бўлишга улгурган абитуриентлар ҳам бор. 14 май куни Япон Халқаро Университети талабаси бўлган ёшлар учун «Induction Week», яъни академик ўқув йилининг илк ҳафтаси бўлиб ўтди ва талабалар университет ҳамда ўқув жараёнлари билан яқиндан таништирилди.

Унда, «Japanese International University»нинг асосчилари, академик бошқарувдаги ходимлар, талабалар ва уларнинг ота-оналари, университет имтиҳонларида иштирок этган ёшлар ва университет йўналишларига доир соҳаларда фаолият олиб борувчи мутахассислар иштирок этдилар. Тадбир давомида Университет ташриф буюрган меҳмонлар томонидан юқори  баҳоланди ва ота-она, устозлар фаол қизиқиш билдирдилар.

Тадбир давомида барча иштирокчилар учун танишув ва тақдимот, талабалар учун қизиқарли интеллектуал ҳамда жамоавий ўйинлар ташкил этилди. Кун охирида эса иштирокчилар учун юлдузли JIU Party ўтказилди. Дастур меҳмони сифатида  машҳур хонанда Конста иштирок этди.

Кун давомидаги тадбирларда фаол иштирок этган ва энг билимли ёшлар махсус MacBook, Smartphone ва Powerbank каби қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, JIU талабалари университет мутахассислари ва устозлари томонидан ўтказилган тақдимотлар ёрдамида JIU’да талабалар ҳаёти, академик календар ва олдинда уларни қандай таълим кутаётгани ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

JIU’да халқаро таълим ва имкониятлар

Japanese International University Бизнес Бошқаруви, Молия, IT, Педагогика ва Туризм соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлашга мўлжалланган. Халқаро таълим стандартларига асосланган замонавий университет бошқа олийгоҳлардан таълим бериш методи ҳамда педагогик фаолиятга ўзгача ёндаiуви билан ажралиб туради. Университетда таълим жараёнлари амалий тажрибага эга бўлган, натижага эришган, хорижий ва маҳаллий кучли профессор ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Университет талабалари назарий билимларни амалиётда қўллаш билан талабалик давриданоқ тажриба олиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари Япон Халқаро Университети Ўзбекистон бўйлаб биринчилардан бўлиб талабаларга Soft-skills’ни ривожлантириш бўйича таълим беради. Бу орқали талабаларда муомала маданияти, музокара олиб бориш, ишонтириш, лидерлик, этикет, тайм менежмент, ижодий, таҳлилий ва танқидий фикрлаш каби кўникмалар шаклланади.

Хорижда ўқиб, ишлаш имконияти

Japanese International University халқаро университет сифатида талабаларга таълимни хорижда давом эттиришлари учун ҳам имкон беради. Талабалар 2-курсни «Work and Study» (Ўқи ва ишла) лойиҳаси доирасида Японияда давом эттиришлари мумкин. Бундан ташқари, талабалар ёзги таътилда «Work and Travel»  дастури орқали АҚШда ишлаб, саёҳат қилишлари мумкин. Энг асосийси, Университетни ижобий кўрсаткичлар билан якунлаган битирувчилар Япониянинг нуфузли компанияларида юқори даромадли иш билан таъминланади.

  

Имтиҳон топшириш муддати

Япон Халқаро Университетининг навбатдаги имтиҳони 2023 йилнинг 28 май куни инглиз тилидан ва биринчи марта онлайн тарзда бўлиб ўтади. Имтиҳонда иштирок этиш учун абитуриентлар рўйхатдан ўтишлари талаб этилади. IELTS 5,5 ва ундан юқори балли сертификатига эга бўлган абитуриентлар университетга имтиҳонсиз қабул қилинади.

Батафсил маълумот олиш ҳамда рўйхатдан ўтиш учун Japanese International University’нинг алоқа марказларига ариза қолдиринг.

Мурожаат учун:

Алоқа маркази: +998 (71) 203-02-20

Instagram 

Telegram

Facebook 

Манзил: Самарқанд шаҳри, Садриддин Айний кўчаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг