Хорижий тилларни энг яхши ўқитаётган мактабга 500 миллион сўм берилди
![Хорижий тилларни энг яхши ўқитаётган мактабга 500 миллион сўм берилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/4/720_460_95_3499926606.jpg)
Тошкентдаги «Симпозиумлар саройи»да «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Танловнинг финал босқичида:
1-ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 97- мактаб жамоаси – 500 миллион сўм;
2-ўринни эгаллаган Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 40-мактаб жамоаси – 400 миллион сўм;
3-ўринни эгаллаган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб жамоаси – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter