Хорижда олинган диплом нострификация қилинадиган сана маълум бўлди
Нострификация учун навбатдаги синов тест кунлари маълум бўлди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимова хабар қилиб ўтди.
Унга кўра, 2020 йил 24-28 февраль кунлари қуйидаги соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтади:
— Ҳуқуқшунослик;
— Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот;
— Иқтисодиёт;
— Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш;
— Бошланғич таълим;
— Педагогика фанлари.
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорларга синовларга киришга рухсат этилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter