Тошкентдаги университетда кириш имтиҳонлари бошқа кунга қолдирилди

Тошкент шаҳридаги Amity университетида май ойининг охирларига 2020-2021 ўқув йили учун биринчи кириш имтиҳонларини ўтказиш белгиланган эди. Абитуриентларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида университет маъмурияти имтиҳонларнинг биринчи босқичи вақтини 2020 йил 20-21 июнга тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, кириш имтиҳонлари қуйидаги йўналишлари бўйича ўтказилади:
- Халқаро бошланғич дастур (Foundation)
Бакалавр йўналиши (Undergraduate):
- Ахборот технологиялари (Bachelor of Science in Information Technology);
- Компютер инженеринг (Бачелор Bachelor of Technology (Computer Science & Engineering));
- Иқтисодиёт (Bachelor of Arts (Honours) Economics);
- Туризм соҳасидаги менежмент (Bachelor of Arts (Tourism Administration);
- Бизнес бошқарув (Bachelor of Business Administration).
Магистратура йўналиши (Postgraduate):
- Ахборот технологиялари.
- Бизнес бошқарув.
Янги 2020/2021 ўқув йилларга ҳужжатларни топшириш бошланган ва шу кунга қадар икки мингдан ортиқ абитуриетлар ариза топширилган.
Ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади, тўлиқ маълумотни http://amity.uz/Application.aspx ҳаволаси орқали олиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун: +998712079006, +998712079007
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter