Тошкентдаги номдор мактабларга қабул ДХМ орқали бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» қарори қабул қилинди.
Унга кўра, қуйидаги мактабларга 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Бектемир туманидаги 289,290, 291,293-сон мактабларига;
Миробод тумани 31,60, 94, 110, 125, 263-сон мактабларига;
Мирзо Улуғбек тумани 35, 50, 64, 71, 187, 210, 279-сон мактабларига;
Олмазор тумани 159, 191, 233, 242, 243, 249, 298-сон мактабларига;
Сергели тумани 6,7,300-сон мактабларига;
Учтепа тумани 38, 44, 74, 75, 107, 228, 238-сон мактабларига;
Чилонзор тумани 101, 103, 164, 168, 178, 184, 195, 217, 280-сон мактабларига;
Шайхонтоҳур тумани 19, 34, 42, 59, 169, 180, 314-сон мактабларига;
Юнусобод тумани 5, 17, 43, 51, 86, 97, 98, 235, 246, 257, 260, 272, 302, 313-сон мактабларига;
Яккасарой тумани 89, 91, 144, 160-сон мактабларига;
Яшнобод тумани 61, 145, 151, 152, 166, 282, 307-сон мактабларига.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига;
Мирзо Улуғбек номидаги астрономия, физика, математика, информатика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига;
Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига;
Учтепа тумани Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига;
Юнусобод тумани Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига;
Олмазор тумани Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter