Тошкентда Британия менежмент университети ташкил этилади
«Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида» Ҳукумат қарори (272-сон, 08.05.2020 й.) қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети (Университет) ташкил этилади.
Республика иқтисодиёти реал сектори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан биридир.
Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Университетда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:
— Лойиҳаларни бошқариш;
— Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш;
— Тадбиркорлик ва инновациялар;
— Халқаро электрон тижорат;
— Рақамли иқтисодиёт.
Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter