Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТошДЎТАУда халқаро рейтингларга киришда янги тажриба жорий этилди

ТошДЎТАУда халқаро рейтингларга киришда янги тажриба жорий этилди

Фото: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизмати

Ўзбекистон ОТМларининг халқаро рейтингларга киришининг ўзига хос шартларидан бири хориждаги нуфузли ОТМлар билан академ мобиллик тизимини йўлга қўйишдир.

Академ мобиллик мамлакатлараро талабалар алмашинуви дастури бўлиб, бунда бир нечта иқтидорли талабалар университетнинг хориждаги ҳамкор ОТМларига малака ошириш ва бир муддат таълим олиш учун юборилади. Бу биринчи навбатда талабаларнинг билими, дунёқараши ва чет тилларини мукаммал ўзлаштиришларига имконият яратади, қолаверса, хориждаги тенгдошлари билан ўзаро фикр алмашиш ҳамда турли соҳаларда улар билан шахсий ҳамкорликни йўлга қўйишлари учун ҳам қўл келади.

Биринчилардан бўлиб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўзининг Россиядаги ҳамкори Нижний Новгород давлат лингвистика университетига 10 нафар иқтидорли талаба ва 3 нафар профессор-ўқитувчини юборди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди. 

Улар белгиланган муддат давомида НДЛУда дарс машғулотлари олиб борадилар, махсус улар учун тузилган дастурда белгиланган шаҳарнинг муҳим тарихий, илмий ва кўнгилочар масканларига ташриф буюрадилар, рус ва инглиз тилларидан олган билимларини мустаҳкамлайдилар ва албатта, Ўзбекистон кунларини ўтказадилар.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети келгуси ўқув йилида Мавлоно дастури бўйича академ мобиллик тизимида 150 нафар талабани Туркиянинг нуфузли ОТМларига юборишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг