Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тест синовлари натижа кеча эълон қилинмади. Демак бугун эълон қилиниши лозим

Тест синовлари натижа кеча эълон қилинмади. Демак бугун эълон қилиниши лозим

Фото: АОКА

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган эди. Унга кўра кўплаб саволларга жавоб қайтарилди.

Маълум қилинишича, бу йил 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриентдан ариза тушган ва улар рўйхатдан ўтиб, маълумотлар базасига киритилган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 250 минг нафарга кўп.

ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг сўзларига кўра, имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузган 465 нафар абитуриент ва ноўрин хатти-ҳаракати орқали хатоликка йўл қўйган 20 нафардан ортиқ гуруҳ назоратчиси тест синовларидан четлатилган.

Мулоқот давомида журналистлар жорий йилги мандат натижалари нима учун кечикаётгани ҳақида савол берди.

Барно Ражабов тест синовлари 15 августда якунлангани ва қонунчиликка мувофиқ, мандат тест жараёнлари тугаганидан сўнг 1 ҳафта ичида эълон қилиниши лозимлигини айтиб, ҳали кечикиш ҳолати қайд этилмаганини билдирди.

«Мандат натижалари бугун кечқурун ёки эртага кундузи эълон қилинади», — деди Ражабов. Кеча тест синовлари натижалари эълон қилинмади, демак мутасаддининг ваъдасига кўра бугун эълон қилиниши лозим.

Жорий йилда ҳар бир абитуриент бир пайтда учта олий ўқув юртига ҳужжат топшириши илк марта йўлга қўйилгани, айрим имтиёзларни учта йўналишда қўллаш тартиби ҳалигача расман маълум эмаслиги, Фарғонадаги «Темурбеклар мактаби» битирувчилари алоҳида квотада қабул қилинадими ёки асосий квота ичидами, бу ҳам ноаниқлиги таъкидланиб, мазкур ҳолатлар якуний натижалар кеч чиқарилишига сабаб бўлаётгани айтилди.

Тадбирда олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган тоифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Барно Ражабов шулар қаторида фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб чиққан ва давлат мукофоти совриндори бўлган 734 нафар абитуриент талабаликка тавсия қилинганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг