Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тест пайтида ота-оналар учун кутиш жойлари ташкил қилинмайди

Тест пайтида ота-оналар учун кутиш жойлари ташкил қилинмайди

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

30 август кунидан бошлаб, тест ҳужжатлари Давлат фельдъегерлик хизматининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган манзилларгача патруль автомашиналари ёрдамида, зарурий махсус воситалар билан таъминланган ички ишлар органи ходимлари томонидан кузатиб борилади.

Синовга келган ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилади. Шунинг учун абитуриентлар ўзлари билан ортиқча нарсаларни олиб келмасликларини сўраб қоламиз. Фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Абитуриентлар сув, қалам, тегишли жиҳозлар, тиббий ниқоб билан таъминланадилар.

Ота-оналар ва яқинлар учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Тест ўтказиладиган жойларга олиб келувчи автомобил йўллари камида 1,5 км радиус масофада бетон тўсиқлар ёки юк автотраспорти билан тўсилади. Ушбу ҳудудларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Фуқароларни ва автотранспорт воситаларини тўпланишига йўл қўйилмайди. Буларнинг барчаси зарурий хавфсизлик чоралари бўлиб, уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади.

Абитуриентлардан тест топшириш жойларига камида 1 соат олдин келишлари талаб этилади. Ҳозирда маҳаллий хокимликлар томонидан абитуриентлар учун алоҳида автобусларни ташкил этиш масаласи кўрилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча равишда ахборот берилади.

Қўшимча ва ўзгаришлар ҳақида расмий манбаларда эълон қилиниб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг