Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

«Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

16 сентябр куни Мудофаа вазирлигига қарашли «Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда. 

Жорий йилги имтиҳонлар коронавирус пандемияси сабаб абитуриентларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида стадион ва спорт мажмуаларида ўтказилиши белгиланган. Хусусан, «Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бўлган абитуриентлар учун пойтахтимиздаги «Ашхобод сайилгоҳи»да ўтказилади.

Имтиҳонлар икки сменада — соат 08:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида имтиҳонлар ҳар бир номзоднинг ўз вилоятида ўтказилади. Қуйида «Темурбеклар мактаби» учун ҳар бир вилоятида ўтказиладиган имтиҳон манзиллари келтирилган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — «Турон» марказий стадионида;
  • Андижон — Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 1А-бино;
  • Наманган — «Навбаҳор-умид» стадиони;
  • Фарғона — Фарғона давлат университети стадиони;
  • Бухоро — «Бухоро» спорт мажмуаси стадиони;
  • Хоразм — «Хоразм» спорт мажмуаси;
  • Сурхондарё — Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати футбол майдони;
  • Қашқадарё — «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони;
  • Жиззах — «Сўғдиёна» марказий ўйингоҳи футбол майдони;
  • Навоий — «Кимёгар» ўйингоҳи;
  • Сирдарё — Гулистон шаҳри марказий ўйингоҳи;
  • Самарқанд — «Локомотив» футбол стадиони ҳамда «Нурафшон» футбол стадионида ўтказилади.

«Темурбеклар мактаби» битирувчилари олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаган балларининг 30 фоизи, республиканинг бошқа олий ўқув юртларига ўқишга киришда эса 15 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёзга эга бўлади.

«Темурбеклар мактаби»ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчилар таркибида ушбу мактаб бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўташ натижалари бўйича киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг